Ижтимоий тармоқларда хотин қизларнинг қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаган тик-токернинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Видеода у қиз фарзанд кўрмаслигини, агар хотини қиз фарзанд туғса, чиқиндига ташлаб юборишини маълум қилган.
Натижада кенг жамоатчилик унинг видеоси ҳақида салбий фикрларни билдириб, кўплаб норозиликка сабаб бўлди.
Шундан сўнг, тик-токер халқдан узр сўраб, видео мурожаат қилди.
«Илтимос сизлардан тиз чўкиб, кечирим сўрайман. Аллоҳ учун кечиринглар, мендек бандани»,- дейди тик-токер.
Ҳолат юзасидан тик-токерга нисбатан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 140 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.