Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар саломатлигида ҳам ўзгаришлар кузатилади.
10 ва 11 октябрда К-индексида 8 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир. У қанчалик баланд бўлса, магнит бўрони шунчалик кучли бўлади. К-индекси 0 дан 9 баллгача ифодаланади: 0 сокин, 1 кучсиз, 2 ва 3 кичик, 4 ва 5 ўртача, 6 ва 7 кучли, 8 ва 9 экстремал магнит бўронидан далолат беради. 12 октябрь куни эса 5 балли магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинган.
Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари:
бош айланиши ва бош оғриғи;
уйқу бузилиши;
диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
қон босимнинг бузилиши;
сурункали касалликларнинг кучайиши;
оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
ҳолсизлик.
Бундай кунларда организмга ёрдам бўлиши учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, қаҳва миқдорини камайтириб, кўпроқ ўсимликлардан тайёрланган чой ва сув истеъмол қилиш керак. Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.