Саҳрои Кабир сув остида қолди

Саҳрои Кабир чўли ярим асрда биринчи марта қисман сув остида қолди. Маьлумотларгакўра, 20 киши ҳалок бўлган.

Марокаш ҳукумати маълумотларига кўра, Саҳрои Кабирнинг баъзи ҳудудларида сентябрь ойида икки кун ичида ўртача йиллик ёғингарчиликдан кўпроқ ёғингарчилик бўлган.

Марокаш метеорология бош бошқармаси сўзловчиси Ҳуссин Юабебнинг сўзларидан иқтибос келтирган The Independent газетаси: “Бизда қисқа вақт ичида шунчалик кўп ёғингарчилик бўлганимизга 30-50 йил бўлди.

Ёмғир қурбонлар сонидан ташқари, деҳқонларнинг экинларига ҳам зарар етказди.