Жорий йилда салкам минг нафар 50 ёшдан ошган фуқаро никоҳ қурган

Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Жорий йилнинг учинчи чорагида республика бўйлаб 179 минг 425 та никоҳ қайд этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда (https://t.me/adliyangiliklari/15676).

30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлари — 149 минг 814 та (Самарқанд вилоятида энг кўп қайд этилган).

50 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида никоҳлар — 998 та (Тошкент шаҳрида энг кўп қайд этилган).

104 минг 509 нафар оналар 20 ёшгача фарзандли бўлган.

40 ёшдан кейин — 4 497 нафар оналар,
45 ёшдан кейин — 58 нафар оналар,
50 ёшдан кейин — 15 нафар оналар фарзандли бўлган.
60 ёш кейин 439 нафар, 70 ёш кейин 33 нафар оталар ва 50 ёш кейин 15 нафар оналар фарзандли бўлган.

Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (82 минг 808 нафар), энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида (16 минг 577 нафар)

Эгизаклар умумий сони 17 минг 106 нафар:

Энг кўп эгизак туғилиш Фарғона вилоятида (2 минг 63 нафар)

Энг кам эгизак туғилиш Сирдарё вилоятида (391 нафар)

2023 йилда ўртача никоҳ ёши:

Эркаклар — 26 ёш
Аёллар — 22 ёш
Маълумот учун, эр-хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Шунга кўра, нотариуслар томонидан битимни тасдиқлашда автомашина эгасининг турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилади.