Жорий йил бошидан буён Орол денгизига икки миллиард кубометр сув юборилди ва натижада сув оқими ўтган йилга нисбатан беш баравар кўп бўлди, дея хабар бермоқда Қозоғистон ҳукумати.
Сўнгги беш йил ичида биринчи марта сув омборини тўлдириш режаси 100 фоизга бажарилди. Октябр ойининг бошига келиб, кўлнинг шимолий қисмидаги сув ҳажми 22 миллиард куб метрни ташкил этди, йил охирига қадар Оролга яна 500 миллион куб метр сув юборилади.
Оқим миқдорининг ўзгариши аллақачон сув шўрлигининг пасайиши ва балиқ популяциясининг кўпайишига олиб келган. Балиқчиларнинг овлаш ҳажми эса 20 баравар — саккиз минг тоннага кўпайган.
«Сув ресурсларини самарали бошқариш ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги давлатлараро ҳамкорлик Орол денгизига сув оқимининг кўпайтирилишига ёрдам берди», дейилади вазирлик ахбаротида.
Бироқ, мутахассислар тоғ музликларининг эриши ортидан сув танқислигининг сезиларли даражада ортишидан ҳавотирланмоқда.