Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан:
- нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий ва республика босқичларида ҳамда халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ва бериладиган совғалар даромад солиғидан озод этилади.
2025 йил 1 декабргача:
🔸халқаро ва маҳаллий фан олимпиадалари натижаларининг доимий статистикасини юритиш, онлайн фан олимпиадаларини ташкил қилиш ва ўтказиш ҳамда олимпиадалар иштирокчиларининг маълумотлар базасини шакллантириш имконини берувчи электрон платформа яратилади;
🔸Ўзбекистонда ўтказиладиган буюк алломалар номи билан аталадиган халқаро фан олимпиадалари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштириладиган, маҳаллий ва хорижий ўқувчиларнинг ушбу олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишларини таъминлайдиган махсус сайт ишга туширилади.