Россия колонияларида тожикистонлик ва ўзбекистонлик маҳбуслар Украина билан можарода Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашишга мажбурлашмоқда. Бу ҳақда “Настоящее время” хабар беради.
Россия колонияларидан бирида етти йиллик қамоқ жазосини ўтаётган 32 ёшли Жовид исмли тожикистонлик муассаса маъмурияти томонидан мунтазам равишда босим ўтказилаётгани ҳақида гапиради. Унга кўра, маҳбуслар Россия фуқаролигини қабул қилишга ва фронтга жўнаш учун шартномалар имзолашга мажбур.
“Одамлар нима қилишни билмайди, биз ўз жонимизга қасд қиламиз, лекин биз фуқаролигимиздан воз кечмаймиз ва урушга бормаймиз”, – деди у.
Маҳбуснинг сўзларига кўра, шартномани имзолашдан бош тортиш жазо камерасига жойлаштирилишига олиб келади. Бундан ташқари, маҳбус фуқароликдан воз кечиш тўғрисида имзо чекса, у Тожикистонга юборилади, шундан сўнг фронтга жўнатиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилади.
“Билмайман, балки уларнинг ўзлари бизнинг номимиздан қоғозга имзо чекар”, – дея қўшимча қилади у.