Тезюрар поезд чипта нархлари кўтарилиши мумкин

«Афросиёб» поезди ҳеч қачон фойда олмагани маълум бўлди

«Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раисига кўра, 2023 йилда поезд 238 миллиард сўм зарар келтирган.

«Ўзбекистон темирйўллари» бошқарув раиси Зуфар Нарзуллаев «Афросиёб» тезюрар поезди бирор йил фойда билан ишламаганини маълум қилди. Унинг айтишича, 2023 йилда ушбу поезд 238 миллиард сўм зарар кўрган. Бу ҳақда у Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида гапирган.

2025 йилнинг 1 январидан бошлаб, юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар чипталари талаб ва нархга қараб ўзгартириш режалаштирилган. Оддий поездларнинг чипта нархлари эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тартибга солинади.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар чипта нархларининг бозор талабларига қараб ўзгариши йўловчилар учун енгиллик яратиши мумкин, аммо нархлар ошиши эҳтимоли ҳам бўлади. Бу транспорт тизимидаги рақобатни оширишга хизмат қилиши мумкин.