Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги йўлларни портлатиб юборди

КХДР ҳарбийлари ўз навбатида мамлакатни Корея ярим оролининг жануби билан боғловчи йўлларнинг Кёнисон ва Тонхэ линиялари бўйлаб қисмларини портлатиб юборди.

Биринчи йўл Кёнисон линияси Корея ярим оролининг ғарбида жойлашган бўлиб, Кэсон (КХДР) ва Пажу (Жанубий Корея) шаҳарларини боғлайди. Иккинчи чизиқ Тонхэ, Япония денгизи соҳилида жойлашган. Жанубий Корея ҳарбийлари жанговар тайёргарлиги оширилгани ҳақида хабар беришди.

Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси 14 октябрь куни Шимолий Корея ҳарбийлари чегарадаги йўлларни портлатишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Бундан бироз олдин КХДР Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўлларни ёпиб қўйгани ва чегарани “қалъага” айлантиришни режалаштираётганини эълон қилган эди.

13 октябрь куни Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чен Сеулга Жанубий Кореянинг яна бир дрони мамлакат ҳудудига қўнса, “даҳшатли фожиали оқибатларга олиб келиши” билан таҳдид қилди. Жанубий Корея дрон учирилганини рад этди ва Шимолий Кореяни “режим тугаши” билан таҳдид қилди. 15 октябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мудофаа масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, мамлакат суверенитетининг бузилишини муҳокама қилди.