Франция Украинага берган ваъдасини бажармайди

Франция бюджет тақчиллиги сабабли 2024 йилда Украинага 3 миллиард евролик ёрдам ваъдасини бажармайди — Politico

«2024 йил бошида бу ёрдам 3 миллиард еврога етиши мумкинлиги ҳақида сиёсий қарор қабул қилинган эди, аслида ёрдам миқдори 2 миллиард евродан ошади, лекин 3 миллиард еврога етмайди», — деди Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Себастян Лекорню.

2024 йилда Украинага ёрдам бериш учун 3 миллиард еврогача маблағ ажратиш тўғрисидаги қарор Киев ва Париж ўртасидаги икки томонлама келишувда мустаҳкамланган бўлиб, уни президентлар Володимир Зеленский ва Эммануэл Макрон феврал ойида имзолаган.

Аммо, Politico нашрининг ёзишича, Франция Украинага ёрдам харажатларини камайтиришга мажбур, чунки 2024 йил учун бюджет тақчиллиги мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 6 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда.