Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар игна санчиш билан жазоланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани изоҳ берди.
Аниқланишича, 14 октябрь куни Андижон вилояти Миробод туманида яшовчи Э.С. (эркак) ИИБ га мурожаат қилиб, Сирдарё туманидаги 27-сонли мактабнинг 1-синфида таҳсил олаётган қизи Ғ.О. (2017 йилда туғилган)ни ўқитувчиси А.Г. (аёл) қўлига игна санчгани ва ҳожатхонага чиқармасдан руҳий тазйиқ ўтказганини билдирган.
Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жароҳат даражасини аниқлаш учун вояга етмаган Ғ.О.га нисбатан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.