Аввалроқ 23 сентябрдан бошлаб Россия ўз ҳудуди орқали Қозоғистон дони ва бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари транзитига бир томонлама чекловлар киритганди.
Қозоғистон буғдойи, ясмиқ, зиғир уруғи ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия ҳудудига олиб кириш тақиқланди.
Маълум қилинишича, вақтинчалик чеклов 17 октябрдан бошлаб кучга кирган. Аммо дон транзити билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно. Бундан ташқари, Россия қовун, помидор, қалампир, кунгабоқар уруғларини экиш учун учинчи давлатлардан олиб киришни тақиқламоқда.
Ҳужжатда қарор қачонгача амал қилиши ҳақида маълумот берилмаган. Аввалроқ 23 сентябрдан бошлаб Россия ўз ҳудуди орқали Қозоғистон дони ва бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари транзитига бир томонлама чекловлар киритгани хабар қилинганди.
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, карантин остидаги маҳсулотларини қайтариш билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш мақсадида 8 октябрь куни “Росселхознадзор” билан музокаралар ўтказилган.