Россиянинг «Интер РАО» компанияси бошқаруви аъзоси Александра Панина Россия умумий тариф конференсияси доирасида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб берилиши амалга ошмаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, бунга Қозоғистон тармоқларидаги муаммо сабаб бўлмоқда. «Йўқ, бизда етказиб бериш ҳали бошланмаган, сабаблари ўша — Қозоғистон ўз тармоқлари учун зарур ўтказувчанлик имкониятини тақдим этмаяпти. Бироқ, Қирғизистонга етказиб бериш давом этмоқда.», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер РАО» компанияси 2024 йил кузида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши маълум қилинган эди.