Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси +10…+12 даражани, кундуз куни +25..+28 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси +10…+12 даражани, кундуз куни +25..+28 даражани ташкил этади.
Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кундузи 18 октябрда +20..+22 даража, 19 октябрда кечаси +6..+8°, кундузи +23..+25 даража, 20 октябрда кечаси +9..+11 даража, кундузи +25..+27 даража бўлади.