Сурхондарё вилоятида яшовчи Т.М. ички ишларга мурожаат қилиб, 22 млн сўм пулини еб кетган номаълум шахс устидан арз қилди.
Тезкор-қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятни содир этган шахс — Тошкент шаҳрида яшовчи М.О. қўлга олинган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. жабрланувчи Т.М. билан Телеграм мессенжеридаги «Abusahiy optom» номли гуруҳ орқали танишган. Унга ўзини Абу Сахий бозорида эркаклар кийим-кечакларини улгуржи нархларда сотувчи тадбиркор деб таништирган. Унга харид қилинган кийим-кечакларни етказиб беришини айтиб, олдиндан 22 млн сўм пулни такси орқали олишга ўзаро келишилган.
Шундан сўнг М.О. таксичи Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига келтирган бу пулларни аравакаш ёрдамида олиб, Paynet шахобчасида ўзи тақдим қилган банк картасига ўтказдириб олган. Кейин ёзишмаларни ўчириб юбориб, харидорнинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.