Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади

Хитойнинг EVERBRIGHT ENVIRONMENT LIMITED компанияси Наманган вилоятида чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди.

Компани вакиллари мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Наманган вилоятига етиб келди.

Ташриф давомида Наманган вилояти Чуст туманидаги 10 гектар майдонда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Лойиҳа «Зарафшон» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилади ва 150 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўз ичига олади. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади: биринчи босқич 2025 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчиси — 2026 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

2024 йилда лойиҳани ривожлантириш учун 25 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда.