ЖССТ Мисрни безгакдан холи давлат сифатида тан олади

ЖССТ Мисрни безгакдан холи мамлакат сифатида тасдиқлади ва бу касалликка қарши курашда тарихий босқични белгилади.

Бу ҳақдаги маълумотлар ташкилот сайтида пайдо бўлди.

ЖССТнинг қўшимча қилишича, бу ютуқ мамлакатда қадим замонлардан бери кенг тарқалган касалликнинг олдини олишга қаратилган «Миср ҳукумати ва халқининг қарийб 100 йиллик саъй-ҳаракатлари» натижасидир.