Fаw Trucks компанияси ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 млн доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади. Лойиҳа йилига 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Андижонга Хитойнинг Fаw Trucks компанияси раҳбарияти вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Мазкур компания ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 млн доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади. Лойиҳа йилига 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Делегация аъзолари Андижондаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан таништирилди.
Шунингдек, NАWAS бренди остида ҳаво тозалаш ускуналари, кондиционерлар ишлаб чиқариш лойиҳасининг бугунги кундаги қурилиш ишлари ҳақида яқиндан маълумот берилди.