Чилонзор метро бекати ёнидаги автобекат замонавий шаклда қайта қурилади

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор метробекати ёнидаги гавжум автобекатда бошланган қурилиш ишларига нисбатан эътирозли фикрлар эълон қилиниб, жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Ҳолат бўйича туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда ушбу автобекат ўрнида юқоридаги фотосуратларда келтирилган лойиҳа асосида янги, замонавий автобекатни қуриш ишлари бошланган. Аҳоли ҳар доим гавжум бўлгани учун бекатга келувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ақлли светофор ҳам ўрнатилиши мўлжалланмоқда.

Лойиҳа бошланиши ҳақида олдиндан хабар беролмагани учун қурилишга масъул ташкилотлар аҳолидан узр сўрайди, — дейилади хабарда.