Шоирлар кузни романтик фасл деб аташади. Ундаги недир кайфият, хазонрезги қиёфа, осмон ва ер ўртасида кўтарилган салқин ва майин ифор кишига илкис ҳиссиёт аралаш номсиз туйғуларни ҳадя этади.
Ғужғон ўйнаётган ҳаёллар куздан илҳомланган кўйи қачонлардир киши юрагига сассиз кўмилган хотираларни қитиқлаганча ўтмиш сари етаклайди. Балки шунинг учундир шоирлар бекор севмаслар кузни.
Мана, мезон ўтиб Ақраб кирди. Халқда Ақраб палласини қут-барака, бойлик, саховат ойи дейишади. Қишлоқлардаги саҳар тонглар, сершовқин шаҳардаги салқин, алланечук сеҳрли оқшомлар бу ойда ажиб бир сеҳрли манзарани кашф этади.
Бу суратлар Тошкент кўчаларида, яшил ва олтин тус аралаш хиёбонларда олинган суратлар. Уларни тасвирлаш эмас, ҳис қилиш керак, зеро ҳар кимнинг кузи бўлакча…