Балиқ организмнинг соғлом ишлаши учун зарур бўлган калтсий, йод, фосфор, калий ва селен каби витамин ва минералларнинг бой манбаидир. Бундан ташқари, балиқ ёғида жуда кўп омега-3 мавжуд.
Қизиғи шундаки, ёғли балиқ, қизил гўшт ва парранда гўштининг ўхшаш вазнли қисмларидан одам мутаносиб миқдорда протеин ва энергия олади.
Балиқ ва гўштдаги ёғларнинг таркиби бир мунча ўзгача: балиқда омега-3 кўп бўлса, ҳайвонот гўштларида тўйинган ёғлар кўп.
Катталар учун ҳафтасига камида икки ҳисса балиқ истеъмол қилиш тавсия этилади.