ТАСС мухбирига меҳмонхонада ҳеч қандай бассейнлар йўқлигини маълум қилинган.
Тошкентдаги меҳмонхонада икки россиялик журналистнинг ўлимига сабаб бўлган экспертиза натижалари тахминан бир ой ичида маълум бўлади, дея Ўзбекистон Бош прокуратурасининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов берган маълумотларга таянган ҳолда ТАСС хабар берди.
«Журналист ва унинг ҳамроҳининг ўлим сабаблари бўйича экспертиза натижалари бир ой ичида тайёр бўлади,» — дейи у. Шунингдек, у, марҳумларнинг жасадлари 23-октабр куни эрталаб суд экспертизаси тугагач, Россияга юборилганини қўшимча қилган.
Хабар берилишича, меҳмонхонадаги марҳумлар сони учта бўлган. Улардан иккиси 1977-йилда туғилган журналист Инесса Паперна ва унинг 1979-йилда туғилган ҳамроҳи эди.
Учинчи марҳум эса, 1976-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган. У меҳмонхонанинг бошқа бир хонасида ўлик ҳолда топилган. ОАВ лар берган маълумотларга кўра, ўлим сабаби, меҳмонхонадаги бассейнни тозалаш жараёнида ҳаво вентиляция тизимига кирган газдан заҳарланиш бўлган. Шунингдек, меҳмонхона биноси ҳали тугалланмаган ва биринчи қаватда қурилиш материаллари, мебеллар борлиги аниқланган.
Аммо, объектда ишлаётган қурувчилардан бири ТАСС мухбирига меҳмонхонада ҳеч қандай бассейнлар йўқлигини маълум қилди.