Ногиронлиги бор ёшларга 15 млн сўмгача субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори (341-сон, 21.06.2022-й.) билан ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали  электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади. Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб: субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади.