Муродулло Абдуҳакимов 24 октябрь куни Андижон вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Муродулло Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятида туманида туғилган.
Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар 2020 йилдан буён Бош прокуратура аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.