Туркия расмийларининг таҳмин қилишича, Анқарадаги террорчилик ҳужуми, Туркияда тақиқланган террорчилик ташкилоти – “Курдистон ишчилар партияси” (КИП) томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин, деб маълум қилди Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая.
Кеча, чоршанба куни Анқаранинг Каҳраманкозан туманида, Туркия ҳарбий самолётлари ва фазовий ускуналар ишлаб чиқарувчи TUSAŞ корпорацияси биноси яқинида портлаш содир бўлди, ундан кейин отишма бўлган.
Икки ҳужумчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан йўқ қилинган. Анқара прокуратураси ҳужум юзасидан тергов ишларини бошлади. Террор ҳужуми қурбонлари сони 5 кишини ташкил қилди, 22 киши яраланган.
“Террорчиларни аниқлаш жараёни давом этмоқда. Бизнинг тахминларга кўра, ҳужум КИП томонидан амалга оширилган. Аниқ далиллар топилганда, уларни жамоатчилик билан бўлишамиз”, – деб маълум қилди вазир журналистларга.
Sabah газетасининг маълумотларига кўра, жангарилар террор содир бўлган жойга етиб бориш учун такси ҳайдовчисини ўлдирган. TUSAŞ компанияси бешинчи авлод Kaan турк қирувчи самолёти, Anka зарба берувчи дронлари ва F-16 қирувчи самолётларини модернизация қилиш билан шуғулланади.
Ушбу ҳудудда, ишлаб чиқариш марказидан ташқари, USET космик кемалар ва сунъий йўлдошларни синовдан ўтказиш маркази жойлашган. Туркияда КИП билан қуролли тўқнашувлар 1984 йилда бошланган ва 2015 йилда қайта авж олган. Ироқнинг шимолида КИП базалари жойлашган бўлиб, Туркия Қуролли кучлари уларга қарши ҳаво ва ер операцияларини ўтказиб келмоқда. Зликан лагерида, Мосулнинг шимоли-шарқида жойлашган турк ҳарбийлари Ироқнинг Багдад ва Анқара ўртасидаги баҳсли масаласига айланган, Туркия эса бу ерда ҳарбийлар мавжудлигини КИПга қарши кураш зарурати билан оқлайди.