Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.
Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.
Ўзбекистон ҳимоя ва хавфсизлик даражаси бўйича энг яхши натижани қайд қилган. Қолган кўрсаткичлари дунё мамлакатлари орасида ўртача даражага эга.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.
Рейтингнинг дастлабки беш поғонасидан Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Германия жой олди.
Шунингдек, рейтингда Қозоғистон 65-ўринда, Қирғизистон 101-ўринда, Россия 113-ўринда қайд этилди.