Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ ва Сурия шимолидаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Авиазарбалар натижасида жами “курдларга тегишли 47 та нишон муваффақиятли йўқ қилинган”. Айнан қайси объектларга зарба берилганини Мудофаа вазирлиги ошкор этмаган. Тинч аҳолига зарар етказилишига йўл қўймаслик учун “барча эҳтиёт чоралари” кўрилган. Қайд этилишича, ҳаво операциялари давом этмоқда.
Туркиянинг курдлар объектига ҳужум 23 октябрь куни Анқарадаги TUSAS аэрокосмик корпорация объектига аёл ва эркак теракт уюштирганидан сўнг амалга оширилди.
Улардан уч нафари шифохонадан чиқарилган. Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини ҳужумда гумон қилмоқда.