АҚШ президентлик сайловларида 50 миллиондан ортиқ америкалик муддатидан олдин овоз берди

5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида 50 миллиондан ортиқ америкалик муддатидан олдин овоз берди.

Бу ҳақда Axios портали Флорида университетининг муддатидан олдин овоз бериш тизими маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, бу сайловчиларнинг тахминан 39 фоизи рўйхатга олинган демократлар, тахминан 36 фоизи эса рўйхатга олинган республикачилардир. Бундан ташқари, сайловчиларнинг 41 фоизи 65 ёшдан ошганлардир.

Порталнинг қайд этишича, 2020 йилги сайловда бор-йўғи 100 мингга яқин сайловчи муддатидан аввал шахсан ёки почта орқали овоз берган.