«Мақсад пулни иқтисод қилиш бўлса, қанийди» — Отабек Бакиров

Иқтисодчи дарсликлар ижараси учун тўловлар тиклананишини кескин танқид қилди

Иқтисодчи Отабек Бакиров мактаблардаги дарслик нархларини тикланишини танқид қилиб, ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, балк маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланаётганини айтди.

«Тарифлар каррасига оширилишидан кейин ҳам зараркунанда энергетика қозонида триллионлаб субсидиялар ўзлаштиришда давом эттирилар экан, ислоҳотлар мазмуни ва мақсади бўйича бўшаган маблағлар инсон сифатини оширишга, таълимга, тиббиётга сарфланмаган экан, бундан буёғига биронта соғлом ақли бор ўзбекистонлик ҳукуматнинг «бюджет маблағларини тежаш мақсадида» деган афсонасига ишонмайди.

Дарсликлар ижараси билан ҳам худди шундай. Ижара тўловлари бюджет маблағларини тежаш учун эмас, бу маблағларни бошқа каналлар орқали совуриш учун тикланмоқда.

Бу бюджет маъно мазмуни бўйича инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш, тенг имкониятлар яратиш, инсон сифатини яхшилашга хизмат қилмайди. Афсуски, биз учун бюджетни муҳокама қиладиган, самарали бюджет учун тортишадиган парламентимиз йўқ.» дейди у ўзининг шахсий тееграм саҳифасида.