Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Юнусобод, Бектемир ва Олмазор туманларида электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 31 октябр куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабарига кўра, электр таъминоти ўчириладиган ҳудудлар қуйидагилар:

  • Юнусобод тумани: “Ифтихор” ҳамда “Нақшбандий” МФЙ айрим ҳудудларида соат 12:00 дан 18:00 гача; 
  • Бектемир тумани: “Нурли йўл”, “Мусаффо” ҳамда “Соҳил” МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Аҳил”, “Мояриқ”, “Янги Тошкент”, “Гулзор”, “Чуқурсой”, “Олтинсой”, “Ислом ота” ҳамда “Шифокорлар” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 15:30 гача.

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.