Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми 5 млрд метр кубдан ошди – Захарова

“Бугунги кунда етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди. Бундан ташқари, Россиянинг “Газпром” ва “ЛУКОЙЛ” компаниялари Ўзбекистонда газ конларини ўзлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда”, — деди у брифингда.

Шунингдек, Захарова энергетика соҳасидаги ҳамкорлик икки томон муносабатларида муҳим ўрин тутишини ва бу борада барча масалалар конструктив ҳал этилаётганини қайд этди.