2025 йилга мўлжалланган параметрларда табиий газ нархи 36 фоизга, суюлтирилган газ нархи 25 фоизга, метан нархи 39 фоизга ошиши ҳисобга олинган. Бу ҳақда Марказий банкда ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шу билан бирга, “Худудгазтаъминот”нинг эслатишича, ноябрдан февралга қадар аҳоли учун табиий газдан фойдаланишнинг ижтимоий нормаси 100 дан 500 куб метргача ошади. 500 м³ ичида бир кубометрнинг нархи 650 сўм.