Бандлик вазирлиги меҳнат бозоридаги кўрсаткичларини эълон қилди. Таъкидланишича, бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд.
2024 йил 1 июль ҳолатига мамлакатимиз аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 089 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
расмий секторда – 6,8 млн (48 фоиз);
норасмий секторда – 5,5 млн (38,8 фоиз);
хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6 фоиз).
Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар, -148 минг).
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди.