Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимлигида ишловчи “Дарё” манбаларининг маълум қилишича, Ботиржон Ҳамроевнинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Яна бир мустақил манбанинг қайд этишича, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда (уч миллион доллар) маблағ сақланаётгани аниқланган.
Аниқланишича, Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.