“Европа иттифоқи кенг кўламли урушни хоҳлаяпти!” — Франция ватанпарвари

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен топшириғига асосан Финляндиянинг собиқ президенти Саули Ниинистё томонидан тайёрланган ҳисобот “Европа иттифоқининг урушга тайёрланаётганини” билдиради.

Бу фикрни Франция ватанпарварлари партияси етакчиси Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

“Ғирт аҳмоқлик! Европа иттифоқи кенг кўламли урушни хоҳлаяпти! Биз бу иттифоқдан чиқиб кетишимиз ва уни йўқ қилишимиз керак!”, деб ёзди Филиппо.

Франция ватанпарварлари партияси етакчисига кўра, европаликлар Россия билан урушга гижгижланмоқда. Бу ҳолат ҳисоботда Европа иттифоқи учун асосий таҳдидлардан бири сифатида кўрсатилган.

Ҳужжатда Европа иттифоқи давлатлари ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда аъзо давлатлардан бирига ёрдам кўрсатиш учун биргаликда мудофаа бўйича ўзларининг келишувига муҳтожлиги қайд қилинган.