Швециялик олимлар олис фазо учун оптик алоқа воситасини ишлаб чиқдилар 

Тадқиқотчилар узоқ масофаларга аниқ маълумотларни узатишни таъминлайдиган шовқинзсиз сигнал кучайтиргич ва ўта сезгир қабул қилувчи мосламани яратишди.  Ёруғлик масофа ўтгани сайин тарқалиш хусусиятига эга. Бу ҳодисани чироқнинг кенгаювчи нурига қиёслаш мумкин.

Профессор Питер Андрексон жамоаси эса шу муаммони ечиш учун қабул қилувчи мосламанинг сезгирлигини оширадиган кучайтиргични ишлаб чиқди. 

Натижада кучайтиргич ёруғликнинг «эриши» ни олдини олган ҳолда, сигнални сиртдан акс эттиргандай сақлашга имкон беради. Бу ютуқ сайёралараро алоқаларни ривожлантириш учун имкониятлар очиши мумкин.