Андижонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди

Андижон вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат тахминан 09:30 ларда Жалақудуқ тумани, «Навоий» МФЙ Неъмат кўчасида яшовчи хонадон аъзолари ухлаб ётган вақтида хонада бўлган носоз иситиш мосламаси (котёл)дан сизиб чиққан ис газидан заҳарлангани аниқланган.

Бунинг оқибатида 4 нафар фуқаро яшаш хонадонида вафот этган, қолган хонадон вакилларига эса туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келиниб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа жойи тезкор-тергов гуруҳи аъзолари иштирокида кўздан кечирилган, шунингдек, вафот этганларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.