Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида ариқдан 46 ёшли эркак ўлик ҳолда топилди


 

Қайд этилишича, бугун, 2 ноябрь куни соат 08:30 да Фарғона шаҳрининг «Чекшўра» МФЙ Чароғон кўчасидан ўтган ариқдан номаълум шахснинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилган.
 
Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида тайинланган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эркакнинг ўлимига нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатидаги механик асфикция сабаб бўлган, унинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.