ЎзЛиДеП Боёвут тумани ҳокимига нисбатан жазо чораларини кўриш учун тақдимнома киритди

«Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерларфаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз«, — дейилади ЎзЛиДеП хабарида.