Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.
Воқеа Бухоро вилояти Шофиркон туманида содир бўлган. Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир капкирини босиб, унга тан жароҳати етказгани аниқланган.
Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. ❕
Ҳозирда вояга етмаган Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж.га нисбатан ЖКнинг 126 (1) моддаси 3 -қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.