Тошкентда автобус ва Cobalt ёниб кетди

Бугун, 4 октябрь куни Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 07:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Д 017 “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Д.Б Cobalt русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган вақтда қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган ҳайдовчи О.Д. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус билан тўқнашув содир этган. Тўқнашувдан сўнг, автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан. 

ЙТҲ оқибатида Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.