2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 089 минг нафари (41%) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
расмий секторда – 6,8 млн (48%);
норасмий секторда – 5,5 млн (38,8%);
хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6%).
Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар, -148 минг).
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.