Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Мансур Жумаев 33 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Марҳум 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Биз кутган фасл” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари бир қатор тилларга таржима қилинган.
Шоир ўзининг фалсафий, дилкаш ва юракка яқин шеърлари билан кўплаб ўқувчиларнинг муҳаббатини қозонган.
Ogoh.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.