Пропан нархи янги рекордга етди

Кеча, 4 ноябрь куни пропан нархи деярли 800 сўмга қимматлаб, тоннаси учун 9,6 млн сўмдан ошган. Бу пропан янги рекорд нарх ҳисобланади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров шохобчаларда пропан йўқлиги ва бўлса ҳам жуда қиммат нархда сотилаётганига эътибор қаратган.

“Ҳудудларда шохобчаларда пропан ё жисмонан йўқ ёки ўта қиммат нархда сотилмоқда (7500-8000 сўм). 80 шиптир билан ҳам шу аҳвол (8200-8800 сўм). Биржадаги охирги сунъий ошишлар ҳисобга олинса, пропан ва 80 шиптир чакана нархи янада қимматлашади. Фақат пойтахтда кўзкўрсин учун УНГ Петро шохобчаларига чиқарилаётган 6900 сўмлик 80 шиптир бир соатга қолмай тугамоқда”, деган Бакиров.

Шунингдек, биржада бензин 92 163 сўмга арзонлаган. 92 бензин тақчилликда узоқ ягона ёқилғи бўлиб турибди.