Экология бошқармаси Асака туман бўлими бош инспектори 20 минг доллар пора билан қўлга олинди 

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Асака туман бўлими бош инспектори муқаддам судланганига қарамасдан, 2021 йилда туман ҳокими қарори билан Ёшлар саноат зонаси ҳудудидан ўзининг қариндошига синтепон маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 30 йил муддатга ижара асосида ажратилган 5 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.