Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Тоғолди ва тоғли туманларда сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
7-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
7-8 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача иссиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даражагача илиқ бўлади.
Республикамизнинг айрим туманларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18, шимолда ва чўл ҳудудларида 20-23 метргача кучайиши мумкин.