АҚШ президенти Жо Байден президентлик сайловидан кейин халққа мурожаат қилди.
Байден ўз нутқида Америка халқи «ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашинувига лойиқ» эканини айтди ва ваколатларини Доналд Трампга топширишини тасдиқлади.
«Ватанни фақат ғалаба қозонгандагина севиб бўлмайди. Яқинингизни фақат у билан келишганингиздагина сева олмайсиз. Ўйлайманки, кимга овоз берган бўлсангиз ҳам, бир-бирингизни рақиб сифатида эмас, балки ватандош сифатида кўришингиз зарур»,
— дея таъкидлади Байден.
АҚШ президенти, шунингдек, кеча Доналд Трампни ғалабаси билан табриклаганини ва Камала Ҳаррисга қўнғироқ қилиб, унинг “илҳомлантирувчи кампания»ни амалга оширганини қайд этганини айтди.