Эронда 16 ёшли Арезу мактаб борган вақтида жинси шим кийгани ва рўмолини ечгани учун мактабда зўравонликка дуч келган ва ўз жонига қасд қилди, дея хабар беради “IranWire”.
Қизнинг отасининг сўзларига кўра, мактаб раҳбарияти унинг ташқи кўринишига “ортиқча муносабат билдирган”. Мактаб директори Арезани кийиниш қоидаларини бузгани учун танқид қилди, бу можарога олиб келди, шундан сўнг у ўз жонига қасд қилган.
Ота-оналар мактаб устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, авваллари раҳбарият уларнинг қизини синфдошлари билан фаол мулоқотда бўлгани ва рўмол остидаги сочлари кўриниб турганини айтиб, қабул қилишни истамаган.