Покистонда вокзалда портлаш: 21 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Кветта шаҳрида темир йўл вокзалида портлаш содир бўлди.

Оқибатда 21 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши жароҳат олди, деб хабар берди маҳаллий Geo TV телеканали.

Телеканал хабарига кўра, портлаш одатда кўп одамлар тўпланадиган вокзал кассасида поезд жўнаб кетишидан аввал содир бўлган. Жабрланганлар шаҳар шифохонасига етказилган, у ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинган – у ерга қўшимча шифокорлар ва ёрдамчи ходимлар чақирилган.

Маҳаллий расмийларнинг айтишича, бир қанча жабрланганларнинг аҳволи оғир, шу боис қурбонлар сони ортиши мумкин.

Полиция вакилининг аниқлик киритишича, портлаш худкуш-террорчи томонидан содир этилган. Бошқа тафсилотлар ҳали аниқланмаган.