Трамп сайловда «соҳта овозлар» билан ғалаба қозонгани айтилмоқда

2024 йилда Дональд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониб, мамлакатнинг 47-президенти этиб сайланди. Унинг ғалабаси ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар Twitter (ҳозирги X платформасида) «#TrumpCheated» хэштеги остида сайловда сохтакорлик ва овозларнинг сохта йўллар билан олинганини иддао қилишди.

Баъзи экспертлар Трампнинг сайлов кампанияси давомида сунъий интеллект орқали бот тармоқлари ёрдамида қўллаб-қувватланганини таъкидламоқдалар. Шунингдек, Elon Musk’нинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ва X платформасида тарқатилган дезинформация сайлов натижаларига таъсир кўрсатгани ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда.

Трампнинг ғалабасига дунёнинг турли етакчилари муносабат билдиришмоқда, айниқса, Европа ва Осиё мамлакатлари раҳбарлари у билан алоқаларни ривожлантириш ниятида эканликларини билдиришди.